Ўзбекистонда хусусий тиббий хизматни таъқиқловчи янги қонун кучга кирди

Шифокор
Image caption Янги қонун тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига ҳисса қўшиши айтилмоқда

Ўзбекистонда 20 майдан бошлаб хусусий тиббий хизмат кўрсатиш таъқиқланади.

Бу борадаги қонунга 19 май куни Президент Ислом Каримов имзо чеккан ва шу билан "Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисида" қонуннинг 10- ва 11-моддасига ўзгартириш киритилгани англашилади.

Ўзбекистон парламенти - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг хусусий шифокорлар амалиётини чеклаш тўғрисида қонун лойиҳаси шу йилнинг май ойида Сенат тасдиғидан ўтганди.

Янги қонун беморларни малакасиз шифокорлардан "муҳофаза" қилиши ҳамда тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига ҳисса қўшиши айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тўрт мингдан зиёд хусусий тиббий марказлар ишлайди. Ўзбекистондаги хусусий тиббий марказлардан бирининг раҳбари Би-би-сига "бунақа қонун асосида уларга ҳеч қандай кўрсатма келмагани ва фаолиятлари давом этаётгани"ни айтади.

"У қонун битта-иккита, ўзларича амал қиладиган шифокорларга тегишли, ўйлашимча, қонуний, лицензия асосида ишлайдиган учун эмас", дейди шифокор.

Кузатувчиларга кўра, хусусий тиббий хизматни таъқиқлаш минглаб шифокорларни қўшимча даромад имкониятидан маҳрум этади.

Би-би-си Ўзбекистондаги хусусий клиникалардан яна бири раҳбари Дилмурод Эргашевга мурожаат қилиб, қонун кимларни назарда тутиши ҳақида сўраган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди