Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўш хунрезлигидан омон қолган қочқинлар ҳикояси нима дейди?

Қирғизистон жанубида миллий низолар давом этаркан, 100 мингга яқин ўзбеклар Ўзбекистон томонига қочиб ўтишган. Ўзбек-қирғиз чегарасида яна юзлаб қочқинларнинг тўплангани айтилади.

БМТ юқори мартабали мулозимининг айтишича, расмий Бишкек Қирғизистон жанубидаги ҳалокатли этник зўравонликлардан жабр кўрганларга мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамлари учун йўлак очиши шарт.

Лин Паско(Lynn Pascoe) Қирғизистондан қочиб ўтаётган қочқинлар оқимига бас келиши учун Ўзбекистонга ҳам ёрдам бериш истагида эканликларини билдирган.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Қирғизистон жанубидаги этник низолардан жабр кўрган 100 мингтача одамга ёрдам бериш учун халқаро ҳамжамиятдан 10 миллион Швейцария франки ажратишини сўраган.

Кеча Ўзбекистон Бош вазири муовини Абдулла Орипов Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини ёпаётгани ва ортиқ қочқинларни қабул қилолмаслигини айтганди.

Бугун ўзбек-қирғиз чегарасида тўпланган айрим қочқинлар Ўшда нималар юз берганини мана бундай тасвирлашади: