Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Этник зўравонликларда Жалолобод шаҳрининг катта қисми вайрон бўлди

Қирғизистон жанубидаги этник зўравонликлар натижасида ўзбеклар яшайдиган иккинчи йирик Жалолобод шаҳри вайрон бўлгани айтилмоқда.

Шанба кунидан буён қуролли оломон ўзбекларнинг уйлари, дўкон ва чойхоналарига ўт қўйиб юбораётгани, кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида хабарлар олинган.

Расмийларга кўра, бугун шаҳарда нисбий барқарорлик ўрнатилган, қатор дўконлар очиқ, милиция ва ҳарбийлар шаҳар кўчаларини қўриқламоқда.

Жалолобод вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Бектур Асанов туни билан бирон бир воқеа содир бўлмаганини айтди.

"Жалолободда туни билан осойишталик ҳукм сурди. Бари тинч, ҳеч қандай воқеалар бўлгани йўқ. Ҳозир биз сўнгги маълумотларни олаяпмиз. Умуман олганда, кутганимиз каби вилоятдаги вазият аввалги кунлар билан солиштирганда анча тинч. Бугун барча бозор ва дўконлар очилади, деган умиддамиз. Бугун мотам куни ва нобуд бўлганларни дафн этишимиз керак. Ҳеч қандай тўқнашувларга йўл қўйилмайди. Ҳаммаси назоратимиз остида," деди Бектур Асанов.

Жалолободнинг "Хўжа" маҳалласи этник тўқнашувлардан энг кўп зиён кўрган маҳаллалардан биридир.

Бугун Би-би-сига гапирган маҳалла фуқароларидан бири душанба кунидан буён 15 киши, жумладан, қарийб куйиб, кул бўлган икки аёлнинг жасадларини дафн этганликлари, аёллар ва болаларнинг шаҳар атрофидаги тепаликларда жон сақлаётганликларини айтди. Қирқдан зиёд одам яраланган.

Би-би-си билан суҳбатда айрим жалол-ободликлар шаҳардаги сўнгги вазиятни мана бундай тасвирлашади: