Тожикистон: "Исботланг, йўқса кечирим сўранг"

Тожик газеталари
Image caption Қирғизистон жанубидаги ҳодисалар Тожикистон жамоатчилигининг асосий баҳс мавзусига айланган

Тожикистон Миллий хавфсизлик қӯмитаси бошлиғи Хайриддин Абдураҳимов расмий Қирғизистон Ўшдаги воқеаларда Тожикистон фуқароларининг иштироки борлигига оид даъволари учун кечирим сӯрашини талаб қилган.

Хайриддин Абдураҳимов Ўш билан чегарадош Мурғоб ва Жирғатол туманларида хавфсизлик чоралари кучайтирилганини урғулади.

Мулозимга кӯра, Қирғистон фуқароларининг Тожикистонга қочқин сифатида ўтиш истагидаги ҳолатлар кузатилмаган.

Жаноб Абдураҳимов Қирғизистон Хавфсизлик вазири биринчи ӯринбосари Кубат Байбуоловнинг жангарилар орасида Тожикон фуқаролари борлиги ҳақидаги даъвосига жавобан эътироз номаси йўлланганини урғулади.

"Биз ҳам Ўзбекистон, ҳам Қирғизистон хавфсизлик хизматлари бошлиқлари номига бу борада мактуб йўлладик. Агар чиндан ҳам шундай бӯлса, исботлаб беришсин. Қайси тожик воқеаларда иштирок этаётган бӯлса, бу хақда бизга маълумот беришсин. Исботлай олишмаса, биздан оммавий ахборот воситалари орқали кечирим сӯрашсин," деди Хайриддин Абдураҳимов.

Кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Байбуловнинг даъвосини рад этувчи баёнот билан чиққан эди.

Тожикистоннинг Жирғатол ва Мурғоб туманларида асосан қирғизлар яшайди ва бу ҳудудларда қирғиз мактаблари фаолияти йўлга қӯйилган.

Бир қатор кузатувчилар жаноб Байбуловнинг даъвоси ўзбек ва тожиклар ӯртасида ихтилоф чиқариши мумкинлигидан хавотир билдирганлар.

Айни вақтда Тожикистон махаллий телевидениесида халқлар дӯстлигига бағишланган кӯрсатувлар кӯпайган.

Тожикистонлик ўзбек зиёлилари бундай кунларда қирғизистонлик расмийлар "етти ӯлчаб бир кесишлари" лозимлигини таъкидлашади. Фуқаролар урушини бошидан кечирган тожикистонликлар ҳеч бир ерда уруш бӯлмасин деб дуога қӯл очишади, дейишади улар.

Тожикистонликллар орасида Марказий Осиё халқларини бир-бирининг қӯли билан бўғдириб томоша қилиб турадиган кучлар борлиги ҳақида гапиришади.