Ислом Каримов Пан Ги Мун билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама этди

Қочқин аёллар

Ўзбекистон президенти ва БМТ Бош котиби Қирғизистондаги жорий вазият борасида телефон мулоқотини ўтказганлар.

Cуҳбат чоғида Ислом Каримов Ўш ва Жалолободда ўзбек миллатига мансуб аҳолига нисбатан жазосиз қолаётган қотилликлар, зўравонликлар, қирғин ва ўт қўйишлар ҳақидаги аниқ маълумотлар, рақамлар ҳамда далилларни батафсил баён этган.

Ўзбекистон расмий ахборот агентлиги ЎзА тарқатган баён мазмунига кўра, Ислом Каримов ва БМТ Бош котиби суҳбати чоғида "қирғин" сўзи ишлатилмоқда.

Жанубий Қирғизистондаги аксар ўзбеклар нишонга олинган хунрезлик Ўзбекистон тилида "қирғин", деб янграмоқда.

Жаноб Ислом Каримов қарийб бир ҳафта давом этган ўзбекларга қарши қаратилган қирғинбаротлар борасида батафсил рақам ва далилларни тақди этгани Ўзбекистон бу хунрезликни яқиндан кузатаётганига ишора.

Ўзбекистон расмий хабар агентлиги мамлакат 80 мингдан ошиқ қочқинни қабул қилгани, уларга шароитлар яратилганини таъкидлайди.

Лекин қочқинлар оқимининг кўплиги, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати туфайли вазият мураккаблашаётгани борасида таъкидлайди.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, жабр кўрган одамлар оғир аҳволда қолишган ва ҳозир БМТ тизимлари ҳамда айрим давлатлар таклиф этаётган ёрдамларни тезлаштириши даркор. Президент Каримов ва Пан Ги Мун ўртасидаги суҳбатда даҳшатли қирғиндан жабр кўрганлар жойлаштирилган ерларга ёрдамларни бевосита етказиб беришни осонлаштириш зарурлиги ҳам муҳокама этилган. Пан Ги Мун Ўзбекистон қочқинларга яратилган шароитлардан миннатдорчилик билдиргани ва Жанубий Қирғизитсондаги вазиятни ўнглаш учун "тезкор чоралар" кўришда давом этишини атйган.

Аммо бу баёнот Қирғизитсондаги ўзбеклар кутган жанубий Қирғизистонга БМТ тинчликпарвар кучларини киритадими йўқми, деган саволга жавоб бермаган.

Ўзбеклар ҳозир қирғиз ҳукуматига ишонмай қолишгани, уларнинu ҳарбийлари ҳам ўзбекларни отганини айтишади.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўшдаги оммавий қотилликлар, ўт қўйиш ва зўравонликлар айнан ўзбек млилатига қарши қаратилишини қаттиқ қоралаган эди.