Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ташқи босим Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўя оладими?

Image caption Ҳуқуқ фаолларига кўра, иқтсодий шароит тубдан ўзгармаса, Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этаверади.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Ўзбекистондаги иқтисодий шароит тубдан ўзгармас экан болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этаверади.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йили болалар меҳнатига қарши икки муҳим конвенцияни ратификация қилган, аммо фуқаро жамияти фаолларига кўра, амалдаги вазият ўзгаришсиз қолмоқда.

Бир қатор халқаро ташкилотлар ўзбек пахтасини бойқот қилиш йўлида бир неча йилдан бери кампания олиб бормоқдалар.

Эндиликда АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини болалар меҳнати иштирокида етиштирилган маҳсулотлар рўйхатига киритган экан, бу ҳолат болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларининг камайиши ёда тўхтатилишига не қадар таъсир қилиши мумкин.

Маҳаллий кузатувчилар халкаро танқидларга қарамай, қишлоқ хўжалигига қарам ва қашшоқликда ҳаёт кечирувчи аҳоли қисми учун Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш тажрибаси ҳали узоқ вақт сақланиб қолаверишини айтишади.

Би-би-си мухбири Шодиёр Сайф инсон ҳуқуқлари фаоллари билан суҳбатлашиб, бу ҳақда лавҳа тайёрлаган.