Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инсон ҳуқуқлари фаоли Норбой Холжигитовнинг соғлиғи кескин ёмонлашган

Image caption Норбой Холжигитов ҳозир 10 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Жиззах бўлими фаоллари қамоқда бўлган ҳамкорлари Норбой Холжигитовнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани юзасидан хавотир билдиришган.

57 ёшли Норбой Холжигитов 2005 йили товламачилик, конституцион тузумга таҳдид ва президент жонига суиқасд қилишга уриниш айбловлари билан ҳибсга олиниб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Фаолларга кўра, Холжигитовга карши айбловлар сиёсий асосда сохталаштирилган ва маҳкама процессуал қонунларни бузиш ҳоллари билан ўтказилган. Улар ана шу асосда ва соғлиғининг ўта ёмонлашганини назарда тутиб, ҳамкасбларининг озод қилинишини талаб қилмоқдалар. Бундан ташқари Норбой Холжигитовнинг 14 ёшли ўсмир ўғли саратон касаллигига чалингани ҳам айтилган. Биз жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев билан боғланиб, Холжигитовнинг аҳволи қанчалик жиддий деб сўрадик.