Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аввалроқ Сколари кетганди, энди Ривальдо ҳам кетди

Бразилиялик юлдуз футболчи Ривальдо "Бунёдкор" билан имзолаган шартномасини муддатидан илгари бекор қилиб, Ўзбекистондан кетди.

Ўзбекистон чемпиони Осиё ва Клублар орасида Жаҳон чемпиони бўлиш орзусига етишиш учун 2008 йилда Ривальдо билан уч йиллик шартнома имзолаганди.

Турли Ғарб нашрларида бир неча миллион доллар экани айтилган шартномага мувофиқ, Ривальдонинг 2011 йил якунига қадар "Бунёдкор"да ўйнаши кўзда тутилганди.

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Ривальдонинг "Бунёдкор"ни тарк этишига клуб юз тутаётган молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган.

"Бунёдкор" таркибида Ривальдодан ташқари яна учта бразилиялиги дохил қатор легионер ўйинчилар тўп суришади.

Шу йилнинг май ойида бразилиялик донгдор мураббийси Луиз Фелиппе Сколари ҳам "Бунёдкор"ни муддатидан илгари тарк этганди.

Ривальдо “Бунёдкор”га ўтган икки йил ичида жамоа икки бор кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, Осиё чемпионлар лигасининг ярим ва чорак финалларига чиқишга муваффақ бўлганди.

38 ёшда эканига қарамай, “Бунёдкор” эришаётган ютуқлар ва кўзлаётган оламшумул мақсадларига эришишида Ривальдонинг ўрни беқиёс эди.

Биз яқин-яқингача "Бунёдкор" клуби воизи бўлиб ишлаган Аброр Имомхўжаев билан боғланиб, хабар тафсилотлари билан қизиқдик.