Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда ун ҳам, ёғ ҳам, гўшт ҳам, шакар ҳам қимматлаган

Бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари кўтариларкан, Бирлашган Миллатлар вужудга келган вазиятни муҳокама этиш учун махсус йиғин чақирган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган икки ойнинг ўзида озиқ-овқат нархлари беш фоизга ошган.

Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги идорасининг кўрсаткичлари 50 хил озиқ-овқатни назарда тутади.

Иқтисодий масалалар бўйича мухбиримиз Андрю Волкернинг хабар беришича, бугун бу маҳсулотларнинг нархлари ўтган икки йил ичида кузатилмаган даражада юқорилаган.

Айниқса, Россияни забтига олган қурғоқчилик яқинда нарх-наволарнинг янада сакрашига олиб келган.

Россияда буғдой ҳосилининг яхши бўлмагани ва буғдой экспортига қўйилган чекловлар халқаро бозорда буғдой нархини кўтариб юборган.

Бу эса, ўз навбатида, халқаро миқёсда озиқ-овқатларнинг ҳам қимматлашишига олиб келган.

Россия буғдой экспортига қўйилган тақиқни узайтиришини айтаркан, шу ҳафтада буғдойнинг нархи яна ошган.

Бирлашган Миллатларга кўра, бу йил ғалла заҳиралари ҳам шунга яраша бўлиши мумкин.

Бироқ озиқ-овқат инқирози юз беради, деб айтишга ҳали бироз эртадек.

Россиянинг ўзида эса, президент Дмитрий Медведев аҳолини тинчлантириб чиққан.

Россия раҳбарига кўра, мамлакатда озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайди. Нарх-наво ҳам кўтарилмайди. Ваҳима кўтариб, пул ишлаб олмоқчи бўлганлар билан махсус идоралар шуғулланади.

Ошиб бораётган нахр-наволар эса, дунёнинг қатор давлатларида айримлари зўравон кўринишда бўлган норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, Ўзбекистондаги вазият қандай? Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов.

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/