Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Илоҳий китобни ёқиб бўлмайди

Мусулмон мамлакатлар Президент Обамадан Флоридадаги кичик черков руҳонийсининг 11 сентябр ҳужумлари тўққиз йиллигини Қуръони Карим нусхаларини ёқиш билан нишонлаш режасини тўхтатишни талаб қилмоқдалар.

Америка расмийлари ҳам режани қоралаб чиқишган, уни "жирканч ва тентакона амал" деб аташган.

Аммо, Қўшма Штатлар Конституциясига кўра, ҳукуматнинг бу ишга аралашуви чекланган доирада бўлади.

Индонезия "ўт қўйиш" маросими Ислом ва Ғарб ўртасидаги муносабатларга путур етказиши мумкинлигини айтган.

Малайзия Қуръони Каримни ёқиш таҳдидларини "жирканч жиноят" деб таърифлаган.

Ҳиндистон буни "ҳақорат" эканини айтган.

Кескин оҳандаги баёнотда Ҳиндистон бош вазири Флорида руҳонийсининг Қуръонни ёқиш режасини қоралаган ва Қўшма Штатларни режани амалга ошмаслиги учун чора кўришга ундаган.

Унинг айтишича, мазкур қадам "диний гуруҳлар ўртасида адоват ва жанжални кучайтиради".

Шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири матбуотни шанба кунга режаланган маросимни ёритишдан тийилишига чақирган.

Ҳиндистонда 150 миллион мусулмон истиқомат қилади.

Ҳукумат агар Қуръони Каримни ёқиш режаси амалга ошса, мамлакатдаги мусулмон жамоасининг қайтаражак жавобидан хавотирда.

Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган Ўзбекистонда пастор Терри Жоунснинг Қуръонни ёқиш таҳдидларига ҳукумат ҳам, мусулмонлар идораси ҳам, маҳаллий матбуот ҳам лом-мим демаётир.

Би-би-си Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдан Терри Жоунснинг Қуръони Каримни ёқиш таҳдидларига муносабатини сўради.

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/