Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Деновдаги ақли заифлар масканида фожеали аҳвол юзага келган'

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ақли заиф эркаклар "Мурувват уйи" ходимига кўра, муассасадаги беморларга раҳбарият ва санитарларнинг жинояткорона муносабати оқибатида фожеали ҳоллар рўй берган.

"Мурувват уйи" ходимаси Мавлуда Эсонованинг айтишича, мурувват уйидаги беморларга раҳбарият ва санитарлар томонидан қилинган муносабат ва зўравонликлар оқибатида бир касал вафот этган.

"Мурувват уйи" Денов шаҳри четида - маҳаллий халқ "Ўрмон" деб атайдиган жойда жойлашган, муассаса ўз эҳтиёжи учун деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш имкониятига эга.

Мавлуда Эсонованинг айтишича, "Мурувват уйи"да 170 дан ортиқ ёши 18 дан ошган эркаклар сақланади.

Ҳозир Деновдаги муассасада Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан олиб борилган ақли заиф инсонлар сақланаяпти.

"Мурувват уйи" ходимасига кўра, у ерда беморлар каравотлар йўқлигидан ерга ётишга мажбурлар, айрим беморлар устига тўшак тўшалмаган каравотларда ётмоқдалар.

Муассаса ходимларининг ва беморларнинг шафқатсиз калтаклаши бир ақли ожиз инсон ўлимига сабаб бўлган.

Ақли заиф инсонларнинг "мардикор" сифатида сотилиб, оғир меҳнатларга мажбурланаётгани, беморларга мўлжалланган дори-дармон "четга пулланаётгани" ҳодисалари ҳақида Мавлуда Эсонова Сурхондарё вилоят мутасадди идораларига мурожаат қилгани, бироқ текшириш учун Деновдаги ақли ожизлар муассасасига борган комиссия аъзоларига ичи намунали шифохона палатаси сифатида жиҳозланиб, бироқ доим қулфлоғлиқ турадиган хоналар намойиш этилгани ҳақида айтди.

Мавлуда Эсонова хукумат идораларига шикоят қилиб хеч нимага эришмаганини айтади.