Лондонда модалар ҳафталиги, Ўзбекистонда пахта теримига сафарбарлик...

Жиззахда пахтага сафарбарлик
Image caption Жиззахда пахтага сафарбарлик

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланган бир пайтда Лондон модалар ҳафталиги очилган. Модалар кўргазмасида пахта толасидан ишлаб чиқарилган кийим-бошлар ҳам намойиш этилади.

Атроф-муҳит Адолат жамғармаси Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолларига қарши кампаниянинг янги босқичини бошламоқда.

"Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати болаларни далаларидаги миллиард долларлик ҳосилларини теришга мажбурламаслик борасидаги ваъдасига зид равишда вазият одатдагидек бўладиган кўринади", дейилади жамғармаси тарқатган баёнотда.

Шу билан бирга Атроф-муҳит Адолат жамғармаси саноат ва матбуотни айни масалани диққат марказда тутишга ундайди.

"Жаҳондаги учинчи йирик пахта экспорчиси бўлган Ўзбекистонда болалар меҳнати қашшоқлик ва ё оилавий эҳтиёж натижаси эмас, балки бу-замонавий дунёда камдан-кам кузатиладиган қулликдир. Болалар давлат томонидан айни соҳада меҳнат қилишга мажбурланади. Ва бу дунёдаги энг шафқатсиз ва репрессив тузимлардан бирига тўғри-дан-тўғри фойда келтиради", дейди Атроф-муҳит Адолат жамғармаси.

Айни пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти Жиззах вилояти бўлими бу йил ҳам вояга етмаганларни пахта йиғим-теримига олиб чиқиш давом этаётгани ҳақида хабар берган.

Ташкилотга кўра, Ўзбекистон халқаро меҳнат конвенциясини ратификация қилганига қарамай, болалар меҳнатидан оммавий равишда фойдаланишда давом этмоқда. Би-би-си ташкилот фаоли Бахтиёр Ҳамроевдан болаларни пахта далаларига сафарбар қилиш қандай кўламда олиб борилаётгани ҳақида сўраган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди