Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари Ўзбекистонга қайтарилмаслиги талаб қилинмоқда

Стокгольмдаги намойиш
Image caption Стокгольмдаги намойиш

Қозоғистон Бош прокурорининг мамлакатдаги 30га яқин ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экcтрадиция қилиш борасидаги қарорига қарши Украина, Швецария, Дания, Швеция, Олмония каби қатор давлатларда норозилик чиқишлари ўтказилмоқда.

Намойишчилар ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга қайтариб юборилмасликни талаб қилишган.

Бир неча йилдан бери Қозоғистон ҳудудида яшаб келган ушбу ўзбекистонликларнинг аксарига аввал БМТ қочқинлар қўмитаси томонидан бошпана изловчи мақоми берилганди.

Аммо, яқинда бу каби ваколат Қозоғистон миграция хизматига ўтказилиши ортидан ўтган июн ойида Олмоота шаҳрида 45 нафар қочқин ҳисбга олинган. Стокгольмдаги намойиш

Стокгольмда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги идораси қаршисидаги намойишда 30дан ортиқ ўзбек қочқинлари тўпланишган.

Намойишчилар ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга қайтариб юборилмаслиги ва Ўзбекистондаги қийноқлар масаласига диққат қаратиш талаб қилинган шиорларни кўтариб олишган.

Би-би-сига гапирган намойиш иштирокчилари ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга қайтарилиши уларни ўлимга йўллаш билан баробар эканини айтишди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Женевада БМТ мулозими билан учрашув бўлган

Image caption БМТ мулозими Женевадаги намойишчилар билан учрашган

Женевадаги БМТ Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлик бош қароргоҳи ўнгида ўндан ошиқ намойишчи йиғилган.

Ушбу намойиш ташкилотчиларидан бири БМТ мулозими билан учрашув ҳам бўлиб ўтганини маълум қилди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон

Лондондаги намойишчилар эса, ўз тадбирларини Қозоғистон элчихонаси ўнгида ўтказишмоқда. Улар Қозоғистон ҳукуматини БМТнинг қочқинлар бўйича конвенцияларини бажармаётганликда танқид қилишади.

Би-би-сига гапирган намойиш иштирокчиларидан бири Қозоғистон элчихонаси расмийси улар билан кўришгани ва талабларини Қозоқ ҳукуматига етказилишини айтган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Намойишлар ташкилотчилари халқаро ҳамжамиятни Қозоғистон БМТнинг қочқинлар бўйича, қийноқлар ва бошқа ноинсоний муносабатларга қарши конвенциялари ҳамда халқаро фуқаровий ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқларга оид келишувлар олдидаги мажбуриятларини бажармаётганига эътибор қаратишга чақиришади.