Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ислом Каримов нима учун Исломдан қўрқади?

Ўзбекистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак. Тошкентдаги мустақил Эксперт Ишчи Гуруҳи олиб борган тадқиқот хулосаси ана шундай.

Унда биринчи марта Ўзбекистонда аҳолининг диний қарашларига доир олиб борилган сўров натижалари ҳам келтирилган.

Мамлакатдаги ягона "Ижтимоий фикр" омма сўрови 2008 йилда олиб борган тадқиқотга кўра, сўнгги йилларда Хоразм, Самарқанд ва Фарғона водийсида аҳолининг диндорлик даражаси ошган.

Эксперт Ишчи гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати ушбу ҳолатдан жиддий ташвишга тушгани ва Ўзбекистондаги диний экстремизмга қарши кураш аслида аҳолининг диндорлик даражасига қарши кураш эканини айтган.

"Ижтимоий фикр" марказининг собиқ тадқиқотчиси, ва ҳозирда Парижда яшаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Би-би-сига айтишича, "асосий кенг олинган вазифа жамиатнинг диндорлик даражасини имконқадар паст ушлаб туриш."

Унга кўра, аҳоли орасида диннинг кучайиши одамларнинг ижтимой адолат қидиришига олиб келади ва ҳукумат диндон аҳоли мухолифатга айланади деган хулосага келган.

Жаноб Раббимов, ҳукуматнинг диндорликка қарши курашини самарасиз амал деб билади.

Унга кўра, Президент Ислом Каримов дунёвийликни афзал кўради, аммо дунёвийлик тамойили динга зулм ўтказиш учун қўлланмаслиги керак.

Тадқиқот хулосасига биноан, Ислом динида фарз бўлган амалларга қарши курашиш билан диндорларнинг динга муносабатини ўзгартириб бўлмайди. "Уларнинг давлатга душманга айланишдан бошқа чораси қолмайди," - дейди Камолиддин Раббимов.