Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жаҳонни озиқ-овқат билан таъминлашда Марказий Осиёга таянса бўладими?

Аён бўлишича, Марказий, Шарқий Оврўпо ва Марказий Осиё улкан қишлоқ хўжалик потенциалига эга ва бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаши мумкин экан.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатларнинг Озиқ-овқат дастури идораси ва Оврўпода Тикланиш ва Тараққиёт Банки Истанбулдаги икки кунлик йиғиннинг очилиш маросимида эълон қилган.

Бирлашган Миллатлар идорасининг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон бўйлаб ошиб бораётган талабни қондириш учун 2050 йилгача ҳозиргига қараганда 70 фоиз кўп озиқ-овқат ишлаб чиқарилиши лозим.

Аммо аксарият Марказий Осиё давлатларининг қишлоқ хўжалиги энг ислоҳот талаб соҳалигича қолаётгани аён.

Шундай экан, бу каби умидлар қанчалик асосли? Би-би-си айни савол билан ўзбекистонлик мутахассис Ҳазратқул Худойбердига боғланди.