Жиззахда пахтадан қайтаётган ўқувчилар автоҳалокатга учраган

Жиззах туманида пахта йиғим-теримидан қайтаётган мактаб ўқувчилари ўтирган "РАФ" микроавтобуси бошқа автомобил билан тўқнашиши оқибатида 34 ёшли мактаб ўқитувчиси Марҳабо Содиқова вафот этган.

Тўрт ўқувчи оғир аҳволда Жиззахдаги шошилинч тиббий кўмак шифохонасига етказилган.

Фожеа 20 октябр куни кечки соат 5 ларда Жиззах туманига қарашли Ҳамид Олимжон номидаги хўжалик ҳудудида рўй берган.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроевга кўра, тумандаги 12-мактабнинг ўн беш нафарча мактаб ўқувчиси ўтирган микроавтобусга "ВАЗ" русумидаги автомобил келиб урилган.

Оқибатда мактаб ўқитувчиси Марҳабо Содиқова ҳодиса жойида оламдан кўз юмган.

Автоҳалокат сабаби номаълум, вилоят ва туман расмийлари фожеа сабабини аниқлашга ваъда беришган.

Би-би-си воқеа тафсилотини билиш учун жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев билан боғланди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди