Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Юз минглаб янги иш ўринлари меҳнат муҳожирларини жалб эта оладими?

Хабарларга кўра, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистонда 800.000 га яқин янги иш ўринлари яратилган.

Яратилган иш ўринларининг муайян қисми касаначиликни ривожлантириш ҳисобига тўғри келиши айтилади.

Мустақиллик ортидан Ўзбекистондаги кўплаб йирик корхона ва фабрикаларнинг ёпилиб кетиши катта сондаги аҳолининг ишсиз қолишига сабаб бўлган.

Аҳолиси 28 миллионли Ўзбекистонда етарли иш ўринларининг йўқлиги, борларида ҳам ойлик маошларининг ҳаминқадарлиги эса, миллионлаб фуқароларнинг меҳнат муҳожирлигига юз тутишларига олиб келган.

Бугун Россия, Қозоғистон каби яқин ва узоқ хорижда ўзбекистонликларнинг, ҳатто, бутунбошли оилалари билан меҳнат муҳожирлигида банд эканликларини кўриш мумкин.

Ўзбекистонлик муҳожирлар меҳнат қилаётган давлатлар билан ўзаро меҳнат шартномасининг йўқлиги сабаб, уларнинг ҳеч бир ҳуқуқсиз, ниҳоятда оғир шароитларда пул топишга мажбур бўлаётганлари айтилади.

Ҳатто, Қозоғистону Россияда қулликда тутиб турилган ўзбекистонликлар ҳақида ҳам кўплаб хабарлар пайдо бўлганди.

Хўш, бу иш ўринлари қайси соҳаларда яратилади? Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик иқтисодчи Миркомил Абдуллаев:

Хўш, сўнгги янгиликка ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг муносабатлари қандай? Биз ушбу савол билан Россияда пул топаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг бирига мурожаат қилдик.