Зайниддин Асқаров 'юрак хасталигидан' вафот этгани айтилган

Қамоқхона
Image caption Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар қўлланиши халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари томонидан яхшигина ҳужжатлаштирилган

Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг таниқли шахсларидан бири деб кўриладиган қирқ ёшни қоралаган Зайниддин Асқаровнинг жасади унинг яқинларига октябр ойининг 11-куни қайтарилган.

Зайниддин Асқаров 1999 йилги портлашларни уюштиришга алоқадор топилиб, 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Марҳумнинг яқин қариндошларидан бирига кўра, Зайниддин Тошкентдаги машҳур Сангородда даволаётган, бундан аввал эса, Қаршидаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган бўлган.

Яқинларига Зайниддин Асқаровнинг ўлимига доир тиббий хулоса ҳам тақдим қилинган. Зайниддин юрак хасталигидан вафот этганини айтишган.

Марҳумни зудлик билан ва овоза қилмасдан тупроққа топшириш ҳам талаб қилинган. Қамоқхонадан ўлиги чиққан ўнлаб ўзбекистонликлар билан боғлиқ ҳолатларда ҳам шундай йўл тутилиши бизга маълум, жараён сир тутилади ва зудлик билан кўмиш талаб қилинади.

Зайниддин Асқаров Тошкентда 1999 йилги портлашлардан кейин ҳибсга олиниб, маҳкама жараёнларида асосан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Эрк раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши берган кўрсатмалари билан танилганди.

Кейинроқ Би-би-си билан эксклюзив суҳбатда, у бутунлай Муҳаммад Солиҳга қарши берган кўрсатмаларидан воз кечганди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ички ишлар вазирлиги билан боғланди. У ерда телефонга жавоб берганлардан бири "буни билмадик, матбуот бўлимига сим қоқинг", деб айтди. Матбуот хизматидан ҳеч ким қўнғироқларимизга жавоб бермади.

Зайниддин Асқаровнинг нима билан оғригани, қандай вафот этганига доир тафсилотлар жуда оз. Аммо, Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар қўлланиши халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари томонидан яхшигина ҳужжатлаштирилган, халқаро ҳамжамият томонидан қораланиб келаётган воқеъликдир.

Аммо, собиқ маҳбус Зайниддин Асқаровнинг ҳаётдан қандай кўз юмганига доир маълумотлар жуда оз, яъни расмийлар, унинг юрак хасталигидан вафот этганини унинг яқинларига айтишган.

Муҳаммад Солиҳ: 'Зайниддин Асқаровнинг ўлими шубҳали'

Зайниддин Асқаровнинг ўлими сабаблари ҳақида маълумотлар камлигича қоларкан, мухолифатдаги "Эрк" партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ унинг ўлимини "шубҳали" эканини айтди.

Чунки, Солиҳ жанобларига кўра, Зайниддин Асқаров қисқа вақтдан сўнг озодликка чиқиши кутилаётган бўлган ва у озодликка чиққанидан сўнг, "ўзи кўрган ва шоҳид бўлган нарсаларини дунё жамоатчилигига айтиш таҳликаси бор эди".

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124