Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистондаги маҳбуслар сони Россия ё Америкадагидан кўра анча кам'

Image caption Президент Каримов Ўзбекистонда маҳбусларнинг сони икки баробардан кўпроққа камайганини айтади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга кўра, бугун Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига бор-йўғи 166 та маҳбус тўғри келади.

Бу дунёдаги энг кичик кўрсаткичлардан биридир.

Бу ҳақда “Регнум” ахборот агентлиги президент Каримовнинг Республика парламентида қилган чиқишига таяниб хабар тарқатган.

Агар президент Каримовнинг қиёсларига қаралса, бу Россия (ҳар 100 минг кишига 611 та) ва Американинг (ҳар 100 минг кишига 738 та) кўрсаткичларидан бир неча баробарга камдир.

"Регнум" агентлиги президент Каримовдан келтирган иқтибосига кўра, "Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда маҳбуслар сони 2 баробардан кўпроққа камайган".

Президент Каримовнинг айтишича, бунга жазо чораларини либераллаштириш сиёсатини олиб бориш ортидан эришилган.

Биз Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова билан боғланиб, президент Каримов келтирган рақамларга муносабатини сўрадик.