Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистонда ойликлар оширилади', аммо бу нимага етади?

Image caption Ўзбекистонда маош ва пенсиялар оширилиши ҳақидаги хабар нарх-наво ошишига сабаб бўлади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу йилнинг 1 декабридан энг кам иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш ҳақида фармон чиқарган.

Президент фармонига кўра, мамлакатда энг кам иш ҳақи 49735 сўм ёки валютанинг "қора бозор" курсида 20 АҚШ долларидан зиёдроқни ташкил этади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда энг оз маош 45215 сўм этиб белгиланган, мамлакат раҳбарининг фармонига кўра, иш ҳақи 10 фоиз оширилади.

1 декабрдан Ўзбекистонда ёшга доир пенсия ҳамда болаликдан ногирон инсонларнинг ойлик нафақаси миқдори энг камида 97285 сўм ёки 40 долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Шу пайтгача энг оз пенсия ва нафақа 88845 сўм бўлиб, улар ҳам 1 декабрдан 10 фоизга ошади.

Президент фармонида маош ва нафақалар "аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида" оширилаётгани таъкидланган.

Аммо, бу иш ҳақи нимага етади? Шу савол билан биз жамиятшунос Комрон Алиевга мурожаат қилдик.