Болани касб-ҳунар коллежига мажбурлашдан ким манфаатдор?

Image caption Ўзбекистонда юзлаб янги коллеж ва лицейлар барпо этилди

Ўзбекистонда ўрта мактабнинг 9-синфини битирган ўқувчиларни ихтиёрига қарамасдан, касб-ҳунар коллежларига ўтказиш ҳоллари юз бермоқда.

Би-би-си бу ҳақдаги хабарларни Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан олган.

Бунинг сабаби худди Шўролар Иттифоқи замонида бўлгани сингари ўзбек амалдорларининг "ўзига тегишли кўрсаткичларни кўнгилдагидек" қилиб кўрсатиш истакларидир.

Ўзбекистонда 1997 йилдан Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш бошланди.

Бу дастурга кўра, 12 йиллик мажбурий таълимга ўтилган, 9-синфни тугатган боланинг касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда сабоғини давом эттириш имконияти кўзда тутилган.

Кузатувчилар мамлакатда янги лицей ёки коллеж биноларини қуриш маҳаллий раҳбарлар томонидан "кимўзар мусобақаси"га айлантирилганини, натижада бугун ўқувчилари сони дастлабки режасида кўзда тутилганидан кам, ўқитувчи ёки зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланмаган ўқув даргоҳлари пайдо бўлганини маълум қиладилар.

Бундай коллежларни ўқувчи билан "тўлдириш" амалиётининг ҳам "топқир йўллари" топилган.

9-синфни тугатган болаларнинг касб-ҳунар коллежларига мажбуран ўтказиш ҳоллари ҳақида хабарлар олинмоқда.

Наманган вилоят Ирвадон иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси Равшан Холматов коллежлар билан боғлиқ аҳволни шундай ҳикоя қилади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Айни пайтда муайян касб-ҳунар коллежини тугатган ёшни иш билан таъминлаш муаммоси ҳам пайдо бўлган.

Ўзбекистонда ишга яроқли аҳолининг бугун бир неча миллион киши деб айтилаётган қисми Россия, Қозоғистон ёхуд бошқа хориж мамлакатларида пул топишга мажбур бўлмоқда, мамлакат ичкарисида тўланаётган аксар маош билан оилани боқиш имконсиз.

Шундай бир шароитда иш берувчи эндигина коллежни тугатган, иш тажрибасига эга бўлмаган ёш мутахассисни ишга қабул қилиш-қилмаслик ҳақида ўйланиб қолади.

Би-би-си болаларни коллеж ва лицейлар билан қамраш аҳволи ҳақида Ўзбекистон Халқ таълим вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Ташхис маркази раҳбари Анвар Зокировдан сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди