'Жаслиқ'даги диний-сиёсий маҳбуслар аҳволидан хавотирлар ортмоқда

Жаслиқ ҳибсхонаси харитаси
Image caption Жаслиқ ҳибсхонаси харитаси

Қорақалпоғистондаги қийноқлар кўп қўлланиши билан ном чиқарган "Жаслиқ" қамоқхонасидаги диний-сиёсий маҳбуслар яқинлари ўз жигарлари аҳволидан хавотир билдиришмоқда.

Маҳбуслар қариндошларининг Би-би-сига маълум қилишларича, охирги ўн саккиз кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддаси билан қамалган бирон бир маҳбуснинг яқинлари учрашувга қўйилмаган.

Улар маҳбуслар билан уч ойда бир марта бериладиган учрашув учун боришган.

Аввалроқ маҳбусларнинг қамоқхонадаги қийноқларга норозилик сифатида очлик эълон қилганлари ҳақида хабарлар олинган.

Ҳозирда Қорақалпоғистон шимолидаги Жаслиқ посёлкасида бўлган маҳбусларнинг яқинлари бу хабарлар тасдиқланаётганини айтишмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда 1999 йил ""Ҳизбут-Таҳрир"га аъзоликда айбланиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган Миробид Ҳолиқовнинг опаси Нигора Хўжаева ичкаридан хавотирли хабарлар олишаётганини айтди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон Сенати Қонунчилик қўмитаси раисаси Светлана Ортиқова эса, Жаслиқ қамоқхонасида сиёсий маҳбуслар очлик қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124