Сўнгги янгиланиш 26 ноябр 2010 - 12:12 GMT

ОХҲТ Ўзбекистондаги мустақил журналистларнинг тақдиридан хавотирда

1-2 декабр кунлари Остонада ўтадиган ОХҲТ саммити арафасида ташкилотнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович барча аъзо давлатларни касбий фаолияти учун маҳкум этилган журналистларни озод этишга чақирган.

Миятович хоним сўз эркинлиги 56 аъзо давлат тан олган асос тамойиллардан бири эканини хотирлатган.

Париждаги "Чегара билмас мухбирлар"га кўра, Ўзбекистон ОХҲТ аъзолари орасида қамоқдаги журналистлар сони бўйича биринчи ўринда.

Ҳозирда 11 нафар журналист қамоқда қолмоқда.

Шу йилнинг ўзида уч киши-Умида Аҳмедова, Владимир Березовский ва Абдумалик Бобоевлар маҳкум этилган.

Улардан аввалги икки нафари авф этилган бўлса, Абдумалик Бобоев катта миқдорда жаримага тортилган.

Шу ой бошида аппеляция маҳкамаси Бобоевга нисбатан "жамоат тартибига хавф солувчи материаллар тайёрлаш ва тарқатиш"да айбдор, деган ҳукмни ўз кучида қолдирган.

Абдумалик Бобоевга кўра, ушбу ҳукм Ўзбекистондаги кам сонли мустақил журналистлар жамоаси учун таҳдидни янада кучайтирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.