Оврўпода Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари ҳимоясига пикетлар ўтказилмоқда

Остона Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланар экан, Оврўпонинг қатор йирик шаҳарларида Олма-Ота ҳибсхонасида тутиб турилган 29 нафар ўзбекистонлик бошпана изловчини қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилмоқда.

Муҳожиротда яшайдиган марказий осиёлик фаоллар ўзбекистонлик қочқинларни Ўзбекистонга топширмасликни талаб қилишаяпти. Бир неча йилдан буён Қозоғистон ҳудудида яшаб келган ўзбекистонликларнинг аксарига аввал БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги томонидан "бошпана изловчи" мақоми берилганди. Аммо, бу каби ваколат Қозоғистон Миграция хизматига ўтказилиши ортидан ўзбекистонликларнинг мақомлари бекор қилинган.

Ҳозиргача Ўзбекистонга топширилган тўрт нафар бошпана изловчининг тақдири эса, номаълум қолмоқда.

Тошкент уларни террорга оид ҳаракатларда айблайди. Биз олдинроқ Стокгольмдаги намойиш ташкилотчиларидан Қочқинларни ҳимоя қилиш қўмитаси аъзоси Аҳмад Исо билан гаплашдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди