Тележурналистлар Тошкент марказида норозилик чиқиши уюштирдилар

Image caption Журналистлар пойтахт марказидаги "Эзгулик" аркаси ёнида норозилик амалиётини ўтказишга қарор қилган эдилар

Ўзбекистон телевидениеси "Ёшлар" каналининг икки журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова телевидениеда йўл қўйилаётган иқтисодий жиноятлар ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб пикет уюштирганлар.

Пикет қисқа муддат мобайнида ўтказилган бўлса ҳам журналистлар ушбу чиқишни ўзларининг муваффақиятлари сифатида кўрмоқдалар.

Малоҳат Эшонқулова ҳамда Саодат Омонова Тошкент марказидаги "Эзгулик" аркасида пикет уюштирмоқчи бўлганларини, бироқ бу жойда Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошлангани сабабли норозилик амалиёти жойини ўзгартирганларини айтдилар.

Биз журналистлар билан боғланиб, норозилик чиқишлари тафсилотларини сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди