Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бувайдада электр таъминотидаги узилиш фожеага сабаб бўлишига бир баҳя қолган

Image caption Шифокорлар беморларга шифохона электр таъминоти узилиши сабабини тушунтириб беролмаганлар

Ўзбекистондаги норасмий Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Алянси тарқатган хабарга кўра, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида электр таъминотининг узилиши инсоний фожеага сабаб бўлишига бир баҳя қолган.

Инсон ҳақлари фаолларига кўра, маҳаллий раҳбарлар ўзларининг совуқ кунларда электр, газ истеъмолини тежаш мақсадидаги амаллари халқнинг оммавий норозилигини келтириб чиқариши мумкинлигини англамаяптилар.

Бувайда туманида истиқомат қиладиган Йўлдош Ҳусановнинг айтишича, туман шифохонасидаги реанимация бўлимига 3 ёшли набираси тушиб қолган пайтда шифохонада электр қуввати бўлмаган.

"Шам билан набирам ҳаётини сақлаб қолдик", деб айтди Йўлдош Ҳусанов.