Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: 'Ижтимоий фикр' маркази инсон органларини сотиш ҳолатларини тасдиқлади

'Регнум' хабар агентлиги Ўзбекистондаги 'Ижтимоиий фикр' омма фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган бир изланиш натижалари ҳақида маълум қилган.

Унда трафикинг, яъни инсон ташиш қурбонларига айланган ўзбекистонликлар ҳақида маъулумотлар берилган, жумладан, уларнинг ёшлари, келиб чиқишлари ва трафикинг қурбонларига айланганларидан сўнг бошларидан нималар кечганига оид ўта эътиборга лойиқ бир жиҳат ҳам келтирилган.

У ҳам бўлса трафикинг қурбонларининг 0.7 % тана аъзолари сотилгани ҳақидадир. Би-би-си ушбу муаммони ўрганган ўзбекистонлик фаол Шуҳрат Ғаниев билан суҳбатлашди.