Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'2010 йил Ўзбекистонда диний мотивлар билан ҳибсга олишлар ортган'

2010 йил Ўзбекистонда диний мотивлар билан ҳибсга олишлар ўтган йилларга қараганда кўпайган.

Бу борадаги вазият таҳлилидан сўнг Тошкентдаги норасмий Ўзбекистон мустақил хуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи ана шундай хулосага келган.

Ташкилотга кўра, ўтиб бораётган йил мобайнида милиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тазйиқлар, қўрқитиш амаллари, товламачилик, фуқаролар уйларига бостириб кириш, мол-мулкларининг талон-тарож қилинаётгани, ноқонуний ҳибсга олишлар, сохта айбловлар қўйиш, ҳибсга қилинганларни қийноққа солиш ҳолларидан шикоятлар ортган.

Биз бу ҳақда Ўзбекистон мустақил хуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни суҳбатга тортдик: