Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Файзулла Исҳоқов ўзбек халқига содиқ эди'

Ўзбек жамоатчилиги таниқли тарихчи олим, миллатпарвар Файзулла Исҳоқов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этмоқдалар.

Профессор Файзулла Исҳоқов 29 декабр куни 74 ёшида оламдан ўтди.

Олим ўн кун илгари юрак хасталиги билан Тошкентдаги шифохонага ётқизилган эди.

Файзулла Исҳоқов ўлимини унинг ҳамкасби, профессор Гога Ҳидоятов фан учун катта йўқотиш деб атади.

"Файзулла Исҳоқов фанга, ўзбек халқига содиқ эди", деб хотирлайди тарихчи олим Гога Ҳидоятов.