Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон:нафақахўрлар имтиёзлардан маҳрум этилди

Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб қатор тоифадаги нафақахўрлар имтиёзлардан маҳрум этилди.

"Фуқароларни давлат нафақаси билан таъминлаш ҳақидаги қонун" ва Меҳнат Кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жумладан, ногиронлик бўйича нафақалар эндиликда фақат биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларга тайинланади.

Шунингдек, ижтимоий соҳадаги қатор касб эгалари аввалги имтиёзлардан маҳрум этиладилар.

Бу ҳукумат пенсия тизимидаги ислоҳот, деб тақдим этаётган ўзгаришларнинг навбатдагисидир.

Хўш, ушбу ўзгаришлар амалда Ўзбекистон аҳолиси учун нимани англатади?.

Би-би-си тошкентлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов билан суҳбатлашган.