Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда мулк солиғи, ер солиғи, бунинг устига ёқилғи нархлари ҳам ошган

Ўзбекистонда 1 январдан жисмоний шахслар учун мулк солиғи, ер солиғи кўтарилган.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган энг кам ва ўртача солиқларнинг ставкалари камайтирилган.

Янги йилдан Ўзбекистонда ёқилғи нархлари янада кўтарилган, ўзи ўтган - 2010 йил мобайнида Ўзбекистонда автомобил ёқилғилари тақчиллиги кузатилди, айрим вилоятларда бир литр бензин нархи 5000 сўмга ҳам чиқиб кетди.

Тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли ва иқтисодий таҳлилчи Жаҳонгир Шосалимов айтишича, шу пайтгача мулк солиғи оширилгани сабаби аҳолига тушунтирилмаган.