Сўнгги янгиланиш 8 январ 2011 - 11:44 GMT

Ўзбекистон мезбон Қатарни қандай маҳв этди:

Томоша қилинг

  • 2011 йилги Осиё Кубоги ўйинларининг илк тўпини мезбон Қатарга қарши дастлабки учрашувда ўзбекистонлик сара футболчи Одил Аҳмедов киритди. Мезбонлар дарвозабони Қосим Абдулҳамид Бурҳон тўпни тўхтатиб қолишдан ожиз қолди
  • Учрашувнинг 77-дақиқасида "Ўзбекистоннинг энг зўр футболчиси" Сервер Жеппаров Қатар дарвозасига киритилган иккинчи тўпни ўз ҳисобига ёзишга муваффақ бўлди
  • Мезбон Қатар устидан кутилмаган бу каби ғалабадан Сервернинг қувончлари чексиз эди...
  • Қатарлик ўйинчиларнинг ўзбекистонлик яна бир кўзга кўринган футболчи Жасур Ҳасановга ҳам бас келишлари осон бўлмади. Жасур ўз ҳужумлари билан уларни анча ҳолдан тойдирди
  • Шундай қилиб, "Халифа" стадионига йиғилган ўн минглаб қатарлик ишқибозларнинг кутган ҳамма умидлари чиппакка чиқди

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.