Тошкентда февралдан иссиқ сув нархи 20 фоизга ошади

ҳисоблагич

Феврал ойи бошидан Ўзбекистон пойтахтида ҳисоблагичи бўлмаган аҳоли учун иссиқ сув нархи 20 фоизга қимматлайди, дея хабар беради "Газета.уз" веб саҳифаси.

"Газета.уз"га кўра, бу ҳақда "Тошиссиққуввати" Ишлаб чиқариш бирлашмаси маълум қилган.

"Тошиссиққуввати" Ишлаб чиқариш бирлашмаси иссиқ сув нархларини охирги бир йилда учинчи бор кўтараётир.

Ўтган йил октябрида Тошкентда ҳисоблагичи бўлмаган уйларда иссиқ сув нархи 8.5 фоизга қимматлаганди.

Ўшанда бирлашма иссиқ сув нархининг кўтарилишини энергетик ва бошқа ресурслар нархининг кўтарилиши билан изоҳлаган эди.

"Тошиссиққуввати"нинг билдиришича, ҳисоблагичи бўлмаган уйларда февралдан бошлаб, ҳар бир одамдан ойига 5 минг сумга яқин тўлов талаб қилинади.