Сўнгги янгиланиш 27 январ 2011 - 19:25 GMT

Ўзбекистонда сиёсий меросхўрлик масаласи мавҳумлигича қолмоқда

30 январ куни Президент Каримов 73 ёшга тўлди.

22 йилдан буён Ўзбекистонни бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг тузуми яккаҳокимлик ва зўравонликка асосланган тузум сифатида билинади.

Мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг очиқ эмаслиги Каримовдан сўнг бошқарувда бўшлиқ юзага келиши мумкинлиги билан боғлиқ хавотирларни пайдо қилган.

Ўтган йилнинг ноябрида парламентда қилган чиқишида жаноб Каримов сиёсий меросхўрлик масаласи долзарб эканини тан олган ва президент ўз вазифасини бажара олмай қолгани тақдирда унинг ўрнини сенат аъзоси эгаллашини айтган.

Кузатувчиларга кўра, Президентнинг баёноти ўзидан кейин ҳокимиятни ким эгаллаши ҳақидаги саволга аниқлик киритмаган ва бу борада янада кўпроқ тахмин ва фаразларга йўл очган, холос.

Ўзбекистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтиши керак.

Тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Толибов Президент Каримовнинг жорий муддати охиргиси, деб ишонади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.