Тожикистонда нарх-наво бир йилда 10 фоиздан ортиқроққа сакраган, Ўзбекистонда-чи?

Тожикистонлик масъулларга кўра, озиқ-овқат нархлари ўтган бир йилнинг ичида 13.4 фоизга ортган.

Билдирилишича, бунга Тожикистонга импорт қилинаётган ёқилғи қийматининг ортгани сабаб бўлган.

"Ёқилғи нархлари 40-46 фоизга ортиши озиқ-овқат нархларининг ҳам кўтарилишига олиб келди," деб айтган Тожикистон Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири.

Тожикистонга экспорт қилинувчи озиқ-овқат маҳсулотлари эса, четдан йирик нақлиёт воситалари ёрдамида келтирилади.

Тожикистон шундоқ ҳам Марказий Осиёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири саналади. Ва аҳолисининг катта қисми меҳнат муҳожирлиги орқасидан кун кўради.

Ўтган йили озиқ-овқат нархларининг глобал миқёсида ортиб кетиши барча Марказий Осиё давлатларидаги вазиятга ҳам таъсир этмай қолмаганди.

Дунёдаги йирик ғалла экспортерлари ҳисобланган Россия ва Қозоғистонда кузатилган қурғоқчилик бунга сабаб бўлгани айтилганди.

Бунинг ортидан Тожикистонга қўшни Ўзбекистонда ҳам ун, ёғ, шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати бир неча баробарига қимматлагани кузатилганди.

Мазкур ҳолат эса, ўз навбатида, дўконлардаги нон, бозорлардаги мева-сабзавот ва гўштнинг нархига ҳам таъсир этмай қолмаганди.

Бу орада аҳолининг ойлик маошлари ҳам бир неча бор оширилган эса-да, оширилган иш ҳақларининг ҳам мавжуд нарх-наволарга мувофиқ эмаслиги айтилганди.

Янги йилдан Ўзбекистонда ёқилғи нархлари янада кўтарилган.

Ўтган йили кузатилган ёқилғи тақчиллиги сабаб эса, айрим вилоятларда бир литр бензин нархи 5000 сўмга ҳам чиқиб кетганди.

Глобал миқёсда нарх-наволарнинг кўтарилиши давом этар экан, мазкур ҳолат дунёнинг бир қатор давлатларида норозилик чиқишларига ҳам сабаб бўлиб келмоқда.

Жаҳон Банки раҳбари яқинда Би-би-сига берган суҳбатида масъул ширкатлар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кучайтиришмас экан, инқироз хавфи сақланиб қолишини ҳам урғулаганди.

Биз янги йилда Ўзбекистондаги нарх-наво билан боғлиқ вазиятни билиш учун ўзбекистонлик мустақил иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимовни суҳбатга тортдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди