Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон демократияга тайёрми?

Image caption Ўзбекистон парламентга президентга содиқ партиялардан ташкил топган, мухолифатга йўл йўқ.

Мисрдаги Муборак раҳбарлигига қарши намойишчилар вице-президент Умар Сулаймоннинг, агар мухолифат ҳукумат зудлик билан ҳукуматга музокараларга рози бўлмаса, унда давлат тўнтариши юз бериши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига ғазабнок муносабат билдирганлар.

Умар Сулаймон жанобларининг Миср демократияга тайёр эмас қабилида чиқишлари ҳам кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда.

"Биз демократияга тайёр эмасмиз" ва ё "бизда шарқона демократия бўлади" деган иддаолар Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон мулозимлари томонидан ҳам бир неча бор даъво қилинган.

Баҳс рукнимизда қатнашган Ўзбекистон радиосининг сиёсий шарҳловчиси Нарзулла Охунжонов ҳар қандай инқилобларга қарши эканлигини урғулади.

"Ҳар бир давлат янги тузумга киришга ҳаракат қилар экан, албатта унга бирдан сакраб ўтиш қийин. Тайёргарликсиз ва маълум бир босқичларни босиб ўтмасдан "ўтаман" деганларни кўриб турибмиз, Қирғизистоннинг аҳволини кўриб турибмиз... Ҳеч қанақа инқилоб керак эмас. Етмиш йиллик Шўролар ҳукумати нима бўлди. Ўзбекистон янги босқичга кўтарилди," дейди ўзбекистонлик шарҳловчи.

Бошқа бир сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, Ўзбекистонда танқид қилиш ва ислоҳотлар қилиш ташаббускори ягона шахсга "ҳатлаб" берилган. Бу Президент Ислом Каримовдир.

"Каримовнинг сўнгги чиқишлари, хусусан, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳақидаги даъволари режимни сақлаб қолишга ҳаракатдир," дейди Камолиддин Раббимов.