Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг мақбараси ҳозир қандай аҳволда?

Image caption Мир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбараси ҳануз тўлиқ таъмирдан чиққан эмас

9 феврал куни Ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси Мир Алишер Навоий таваллудига 570 йил тўлди.

Ўзбекистонда эса, ҳазрат Алишер Навоий ижодига мурожаат қилмаган хонандалар, унинг ғазалларидан илҳомланмаган ижодкорлар кам бўлса керак.

Унинг ижодини илмий тадқиқ қилган ва қилаётган олимларнинг сони ҳам озмунча эмас.

Ҳазрат Алишер Навоий асарлари китоблар токчасидан хос ўрин олган хонадонлар бугун ҳам кам эмас.

Тариқат йўлига тушиб, "Лисонут-Тайр"нинг мағзини чаққанча лол бўлганларни айтинг...

Улуғ шоир номи ҳар кун, ҳар сана ёд этилади, аммо у яшаб, ижод этган Ҳиротнинг бугунги манзараси, хусусан, у ердаги Ҳазрат Алишер Навоий қабрининг бугунги аҳволидан кўпчилик бехабар бўлса керак.

Бундан беш аср муқаддам қадим маданият маркази бўлмиш Ҳиротнинг Гавҳаршодбегим бунёд этган боғида дафн этилган шоирнинг қабри бугун ҳам аянчли аҳволда.

2002 йилда Ўзбекистон ҳукумати қабр ва атрофида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун маблағ ажратганини маълум қилган ва ўзбекистонлик қурувчилар таъмир ишларини ҳам бошлаб юборишганди.

Аммо хавсфизлик билан боғлиқ сабаблар туфайли бошланган ишлар тўхтаб қолгани айтилади.

Биз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд айёми муносабати билан яна бир бор у кишининг қабрларини зиёрат қилиб, унинг бугунги аҳволига бир қўр назар ташлашга аҳд қилдик. Лавҳани Ҳиротдан мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадид тайёрлаган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди