'Жаслиқ'да диний маҳбусларга нисбатан янги жиноий ишлар тўқиб чиқарилмоқда'

Фото муаллифлик ҳуқуқи a
Image caption "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган диний маҳбусларга нисбатан янги жиноий ишлар тўқиб чиқарилмоқда"

Ўзбекистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳининг баён қилишича, "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган диний маҳбусларга нисбатан янги жиноий ишлар тўқиб чиқарилмоқда.

Ташкилот ўзининг сўнгги баёнотида "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган Фарғона вилоятилик Набижон Мамажоновнинг ҳодисаси бунга мисол эканини айтади.

Аён бўлишича, Набижон Мамажонов 12 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлиб, шу йилнинг 21 мартида озодликка чиқиши керак бўлган.

Ташаббус гуруҳига кўра, худди шу сабабдан ҳам зудлик билан унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 221-моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, тергов жараёни бошлаб юборилган.

Мазкур модда эса, "Қамоқхона маъмуриятининг қонуний талабларини адо этмаслик"ни кўзда тутади.

Ташкилот ўз хабарида маҳбус рафиқаси Шамшихон Мамажонованинг сўзларига таянади.

35 ёшли Набижон Мамажонов 1999 йилда ҳукм этилган бўлган.

У "Ўзбекистондаги конституцион тузумга тажовуз қилиш", "Экстремист, бўлгинчи, фундаменталист ва бошқа ноқонуний ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва аъзо бўлиш" каби қатор айбларда айбланган.

Ташаббус гуруҳи ўз айбига иқрор бўлиши учун Набижон Мамажоновнинг ҳибсга олинган пайтда шафқатсиз қийноқларга тутилганини ҳам маълумот ўлароқ келтириб ўтади.

Набижон Мамажонов қамоқ муддатининг тўрт йилини Навоийда, қолган саккиз йилини эса, "Жаслиқ" қамоқхонасида ўтаётган бўлган.

Биз Тошкентдан Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов билан боғланиб, Набижон Мамажонов устидан олиб борилаётгани айтилган тергов иши тафсилотлари билан қизиқдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди