Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон президентининг баъзи ваколатлари парламентга ўтди

Image caption Ислом Каримов Ўзбекистонни 20 йилдан кўпроқ вақт давомида бошқариб келади

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Президент Ислом Каримов таклифи билан мамлакат парламентига кўпроқ ваколатларни беришни назарда тутувчи конституциявий ўзгартиришларни киритди.

Ўтган йил ноябрида Ўзбекистон президенти сенаторлар ҳамда парламент Қонунчилик палатаси депутатлари ўнгида маъруза қилиб, агар президент ўз ваколатларини бажара олмай қолса, зиммасидаги ваколатларни Сенат раисига ўтказиш таклифи билан чиққанди.

Президент Каримов таклифига бинонан, шунингдек парламент аъзоларига бош вазир лавозимига ўз номзодини кўрсатиш ва зарур бўлса, унга ишончисизлик билдириш ваколати берилиши кераклиги таъкидланганди.

Кўпчиликда нега айнан бугунга келиб, президентнинг ўз ваколатларини бажара олмай қолганида нима қилиш кераклиги ҳақидаги масалага ойдинлик киритилаяпти, деган савол туғилган.

Би-би-си айни мавзуда сиёсатшунос Суҳроб Исмоилов билан суҳбатлашди.