Тошкент Покистон ва Тожикистон ўртасидаги энергия ҳамкорлигига қарши чиқди

Роғун ГЭСи

Покистонда чоп этилувчи Dawn газетасининг хабар беришича, Ўзбекистон Тожикистондан Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга 1000 мегават электр энергиясини узатишни назарда тутувчи лойиҳага қарши чиққан.

Ўзбекистонга кўра, Тожикистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида келишилган "ушбу лойиҳа халқаро қонунларга зиддир".

Dawn газетасининг Покистон ҳукуматидаги ишончли манбаларга иқтибосан ёзишича, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Ориф Каримов ўтган ҳафта Покистон Сув ва Энергия вазирлиги масъуллари билан мулоқот ўтказиб, айни масалада Ўзбекистон ҳукумати норозилик нотасини топширган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Исломобод расмийларига мазкур лойиҳага нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон ва Туркманистон ҳам қарши эканликларини айтган.

Ориф Каримов Тожикистонда "Роғун" ГЭСининг барпо этилиши минтақа мамлакатлари атроф-муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

Қиймати 6 миллиардга баробар бўлган CASA - 1000 номли лойиҳа Қирғизистон ва Тожикистон электр энергиясини Покистонга етказиб беришни мақсад қилган.

Dawn газетасининг ёзишича, Ўзбекистон норозилик нотасида Покистондан минтақа давлатларидан халқаро меъёрларга риоя этишни талаб қилишни сўраган.

Газетада илова қилинишича, Ўзбекистон агар Тожикистондан электр энергия сотиб олиш режасидан қайтса, Покистонга СВАТ минтақасида учта ГЭС қуриши учун моддий ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.