Равшан Эрматов: 'Мен бутун Япония халқига ўз ҳамдардлигимни изҳор этдим'

Осиё Футбол Конфедерацияси қақшатқич зилзила ва ҳалокатли тўфондан жабр кўрган Япония клубларининг қитъа чемпионлар лигасида иштирок этиш имконларини чамаларкан, ўзбекистонлик таниқли ҳакам Равшан Эрматов 5 апрел куни Осака шаҳрида бўлиб ўтиши режаланган учрашувга ҳакамлик қилиши лозим.

Япониядаги учрашув "Керезо Осака"(Япония) ва "Женбук Ҳундай Моторс"(Жанубий Корея) клублари орасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Япония 11 март куни юз берган даҳшатли табиий офатлардан ўзига келаркан, икки жамоаси фақат мезбонда Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқич учрашувларида иштирок эта олган, холос.

Япониянинг ўзида бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинларнинг тақдири эса, ҳозирча савол остида қолмоқда.

Аммо япониялик масъуллар гуруҳ босқич саралаш учрашувларини режага мувофиқ 11 майгача якунлашга муваффақ бўлишларини ҳам таъкидлашмоқда.

Улар ўз стадиони вайрон бўлган жамоаларга Япониянинг бошқа еридаги стадионлар, бу ҳам имконсиз бўлган тақдирда, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан нейтрал бир стадион таклиф этилишини айтишмоқда.

Биз таниқли ҳакам Равшан Эрматов билан боғланиб, бўлажак учрашуви ҳақида нималар маълумлиги ҳақида сўрадик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўз ўрнида, Япония миллий чемпионатидаги март ойига режаланган барча учрашувлар бекор қилинган.

Япония миллий терма жамоасининг Монтенегрога қарши 25 март куни бўлиб ўтиши кутилаётган ўртоқлик учрашуви ҳам қолдирилган.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг шарқий осиёлик рақиблари билан режаланган икки ўртоқлик учрашуви эса, Токиодан Тошкентга кўчирилган.

Ўртоқлик учрашувларининг 26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Айрим хабарларга кўра, япониялик футболчилар Ўзбекистонга 22 март куни етиб келишади.

Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси яқинда Туркияда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтганди.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг сўнгги Ёзги Осиё Ўйинлари ва қитъа кубогида кўрсатган ўйинлари эса, айнан ўртоқлик учрашувларининг миллий терма жамоа учун муҳим аҳамиятга экани эканини кўрсатганди.

Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси 2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларининг финал босқич беллашувларига чиқиш ҳуқуқини қўлга киритиш ниятида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" ва "Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) орасида бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқич учрашуви ҳам ишқибозларнинг Япониядаги табиий офат қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашлари билан бошланган.