Таниқли шарқшунос олима Олима Бобохон қизи оламдан ўтди

Олима Бобохон қизи Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Олима Бобохон қизи ўз бошидан кечирганларини 'Ёдимда қолганлари' деб номланган китобга жамлаганди

Таниқли олима, ўзбек адабий тили тарихи ва ривожланиши соҳасидаги йирик илмий тадқиқотлар муаллифи Олима Бобохон қизи (Амина Иброҳимова) 79 ёшда оламдан ўтган.

Олима Бобохон қизи тилшунос сифатида замонавий ўзбек тилининг аҳволи ва ўзгаришлари борасида ҳамиша қайғуриб, тинимсиз диққат қаратиб келган кам сонли инсонлардан бири эди.

Би-би-си учун туркум эшиттиришлар муаллифи бўлган марҳума охирги радио мактубларидан бирида шундай деганди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шарқшунос олима, филология фанлари номзоди Олима Бобохон қизи бир неча йиллар Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик ҳамда тил ва адабиёт илмий тадқиқот институтида ишлаган. Олиб борган илмий изланишлари асосида Муҳаммад Ёқуб Чангининг "Келурнома" асари бўйича номзодлик ишини ёқлаган. Олиманинг 20га яқин илмий мақолалари ва услубий қўлланмалари эълон қилинган эди.

Олима Бобохон қизи умрининг охирги йилларида ўз ҳаёти давомида бошидан кечирган ҳодисаларни қаламга солган ва "Ёдимда қолганлари" деб номланган бир китобга жамлаганди.

Ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг ушбу ёдномага битган сўз бошиси олиманинг эзгулик, ҳалоллик, зиёга талпинган камтарин бир инсон сифатидаги сиймосига чизгидек:

"Ушбу ёдноманинг менга афзал кўринган жиҳатлари - самимият, холислик, некбинлик. Ўтган асрнинг машаққатли кунларию бугунги замон ўзгаришларини қаламга олган муаллиф бирон бир ўринда воқеликни бўяб-бежамоқни ёки чўғни ўзининг "хокандози"га тортмоқни мақсад қилмайди - бошидан кечирганларини муштипар бир онахон сифатида, гўё виждони олдида, Оллоҳ олдида ҳисоб бергандек ростгўйлик билан, астойдил ҳикоя қилишга уринади. Бу тоифа ҳасти ҳолларда кўпинча муаллиф асар марказида туришга, жами воқеа-ҳодисаларни ҳаракатлантирувчи кучга айланишга зўр беради. Бу асарда эса, гарчи эзгулик, ҳалоллик, зиёга талпинган камтарин бир ватандошимизнинг шахсий кечинмалари акс эттирилган бўлса-да, таъбир жоиз кўрилса, бош қаҳрамон муаллифнинг ўзи эмас, у яшаган давр, уни қуршаган яхши-ёмон кишилар, ибратомуз воқеа-ҳодисалар.Хизмат тақозосига кўра мен кўплаб қаламкашларнинг қўлёзмаси билан танишаман, аммо деярли нотаниш муаллифнинг бундай равон, расо тил, айтиш мумкинки, хийла мукаммал услубда битилган асарига камдан-кам дуч келганман. Қўлёзмани илк бор кўздан кечираётганимда мени мудом бир истак безовта қилиб турганини яширмайман: буни яна қайта ўқиш керак, замонни англамоққа уринган кишига кўп нарса беради!..."

Олима Бобохон қизи 1932 йил 22 декабрида Бухорода дунёга келган эди. Би-би-си олиманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.