Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек меҳнат муҳожирига Россия фуқаролигини олиш қанчалар осон?

Россиядаги хорижий меҳнат муҳожирларининг энг кўп сонлиси Ўзбекистон фуқароларидир.

Ўзбекистонликлар, Россиядаги расмий ҳисоб-китобларга кўра, умумий муҳожирлар ададининг 17.5-18 % фоизини ташкил этишади.

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони 2 миллиондан ошган. Бироқ кузатувчиларга кўра, уларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқдир.

Масъулларга кўра, Россияда ишлаётган ўн миллион меҳнат муҳожирининг ярмига яқини ноқонуний мавқеъдадир.

Сўнгги йилларда муҳожирлар оқимининг кучайганидан чўчиган Россия ҳукумати муҳожирлар учун расмий рўйхатдан ўтиш тартибини мураккаблаштирди.

Шунингдек, ноқонуний равишда ишлаб юрганлар ва уларни ишга ёллаганлар учун жазо чоралари кучайтирилди.

Собиқ Совет Иттифоқининг баъзи республикалари фуқаролари Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартиб бўйича олиш ҳуқуқига эгалар.

Айни тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам қўлланиладими?

Би-би-си собиқ Ўзбекистон фуқароси Фуад Рустамхўжаев билан суҳбатлашди.