Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда тўй маросимларидаги сарф-ҳаражатларни чеклаш керакми?

Ўзбекистонда никоҳ маросимларида ортиқча сарф-ҳаражатларни чеклаш кераклиги ҳақида гўп гапирилади, лекин шунга қарамай кўплаб тўйларнинг ҳамашамати ҳануз ҳайратланарли даражада.

Би-би-си "Ашаддиётлар дунёси" туркум дастурлари доирасида никоҳ маросимлари масаласига назар ҳам ташламоқда.

Идеал тасаввурда умрда бир бўладиган кунни кўплар эсда қоларли қилиб ўтказишга ҳаракат қиладилар.

Баъзи давлатларда кимдир денгиз тубига тушиб никоҳ ўқиттирса, кимдир, кўкка парвоз қилиб, парашютдан сакраб бир-бирига содиқлик ва вафо ваъдасини берадилар.

Марказий Осиёда эса тўйлар кўпда ҳашаматли ҳаражатлар билан ажралиб туради ва эсда қоладиган жиҳати ҳам асосан ана шу бўлса керак.

Нима учун Ўзбекистонда тўй-ҳашамга жуда катта эътибор берилади ва керагидан ортиқ сарф-ҳаражатлар кенг тус олган.

Тўйларни ўтказиш билан боғлиқ молиявий жиҳатларга жамоат аралашиши ўринлими? Ёда кимнинг қандай тўй қилиши бу ҳар кимнинг шахсий ишими?

Бу борадаги давра суҳбатимизга биз Тошкентлик Гулнора Файзиева ва Собир Раҳимов туман "Бешқўрғон" маҳалласи фаолларидан Абдураззоқ Содиқовларни таклиф этдик.