Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек милициясига қарши навбатдаги қийноқ иддаолари

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ходими ўзбек милициясини ўзига нисбатан қийноқ қўллашда айблаган.

2010 йилнинг 28 майида ўғирликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Дилшод Ҳамзаевни, ўзининг айтишича, Тошкентнинг Юнусобод туман ички ишлар бошқармаси биносида жиноят-қидирув бўлимининг тўрт нафар ходимлари ўриндиққа боғлаб қўйганлар ва противогаз кийдириб, уришган.

У дўппослашлар натижасида бурни сингани, мияси чайқалгани ва аъзойи бадани кўкариб кетганини айтади.

Дилшод Ҳамзаевга кўра, суд-тиббиёт экспертизаси ходими аввалига жароҳатларнинг қийноқ натижасида етказилганини тасдиқлаган, аммо кейинроқ маҳкамада ўз кўрсатмасини ўзгартирган.

Британияда таҳсил олган ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида таржимон бўлиб ишлаган Дилшод Ҳамзаев ўзининг айтишича, ҳодисадан сўнг "оилавий аҳволи" туфайли ишдан бўшашга мажбур бўлган.

У қийноқ қўллаган ходимларни жавобгарликка тортишни талаб қилиб, прокуратура идораларига қилган мурожаатлари натижасиз тугаганини айтади.

Қийноқ қурбонини ҳимоя қилаётган норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Алянси Юнусубод туман милиция бошлиғи ва бир неча ходимларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Би-би-си мурожаат қилган Юнусобод туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Парда Аҳмедов қийноқ қўллагани даъво қилинаётган ходимларнинг ҳозир ҳам ишлаётганини тасдиқлади, аммо мажлисда эканини айтиб, кейинроқ боғланишни сўради.

Би-би-си билан суҳбатда Дилшод Ҳамзаев қийноқларни тасвирлаб берди.

Dilshodbek qabih rejim, chirigan sistemaning yana bir qurbonidir. Bu kabi insonlar O'zbekistonda minglab, o'n minglab rejim dastidan jabr ko'rmoqdalar. Bu kabi adolatsizlikka chek qo'yish vaqti etdi. Qachongacha tishni tishga qo'yamiz. Maslahatim, Dilshodbek bo'sh kelmang ishni Evro Sudgacha olib chiqing. Bu ishda qancha yordam va quvvat kerak bo'lsa biz tayyormiz.

Shukrulla