Ўзбекистонда Ленин ва у асос солган тузумга муносабат қандай?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption 22 апрел куни кўп жойларда Ленин ҳайкаллари пойига гуллар қўйилди

22 апрел куни дунёнинг қатор мамлакатларида коммунистларнинг доҳийси Владимир Ильич Ленин туғилганининг 141 йиллиги нишонланди.

Ленин ва унинг ғояларини ардоқловчилар унинг ҳайкаллари пойига гуллар қўйдилар, Москва Қизил майдонидаги Ленин мавзолейига зиёратлар уюштирилди.

Владимир Ленин ватани Россияда ҳам бугун унинг шахсиятига муносабат ўзгарган, жамиятда бир неча йилдан буён Лениннинг жасадини Мавзолейдан олиб чиқиш масаласи муҳокама этиб келинаяпти.

Россияда ўтказилган сўнгги жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотларига кўра, россияликларнинг учдан бири Ленин номи тарихда қолади, "аммо энди ҳеч ким унинг йўлидан бормайди", деб ишонишади.

Россияликларнинг 24 фоизи фикрича, Лениннинг ғояларини унинг издошлари бузганлар.

20 фоиз одам эса айнан Владимир Ленин Россияни тараққиёт ва адолат йўлига олиб чиққан, деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этганларнинг етти фоизи фикрича, "Ленин коммунизмнинг келажак ғалабасини олдиндан кўра олган" ва "келажакда унинг ғоялари инсонларнинг яхши ҳаётга йўлини ёритади".

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ленинобод бўлган Хўжанддаги ушбу улкан ҳайкал эса бугун олиб ташланди

Ленин, шаксиз, жаҳоннинг кўплаб халқлари, миллионлаб инсонлар ҳаётида таъсирини қолдирган тарихий шахс, Ўзбекистон ҳам 70 йил мобайнида у асос солган Шўролар Иттифоқи таркибида бўлган.

Бугун Ўзбекистонда Совет даврига хос ҳамма нарса қораланади, аммо аксар ўзбекистонликлар Лениннинг камбағалларга эркинлик, адолат бериш ғоялари ҳаётда ўз аксини топган эди, деб ҳисоблашади.

Би-би-си Ленин шахси ва Ўзбекистон ҳақида шоира Дилором Исҳоқова билан суҳбатлашди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сиз сўровда қатнашган россияликларнинг қайси тоифаси фикрига қўшиласиз?

Электрон почтамиз манзили: uzbek@bbc.co.uk