Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон тарихидаги маликалар ҳақида нега гапирилмайди?

Ўзбекистонликлар учун шаҳзода ва маликаларнинг тўйлари эртакдай туюлиши мумкин, аммо тарихчиларга кўра, сарой никоҳлари ўзбеклар тарихининг алоҳида тадқиқ этилмаган муҳим бир қисмидир.

Ўзбекистонлик тарихчи олим, профессор Шодмон Воҳидовнинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистон тарихидаги тўйлар кўпинча зодагонларнинг ҳукмдор оилалар билан сиёсий иттифоқлари бўлган, аммо шу билан бирга, унда оддий оиладан чиққан Шодимулкка уйланиб, бобоси Амир Темурнинг ғазабига учраган Халил Султонникига ўхшаш соф муҳаббат ҳикоялари ҳам бор.