Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бин Лодиннинг илк сафдоши фарғоначи ўзбек бўлган - собиқ мужоҳид Қози Мустасаф

Image caption Бин Лодин сафдошлари орасида ўзбеклар ҳам бўлгани айтилади

Афғонистонлик собиқ мужоҳидлардан бири, асли ўзбек Қози Муҳаммад Назиф Мустасаф Ал-Қоида раҳбари Усама бин Лодин билан бир неча бор учрашган.

Би-би-си билан суҳбатда аввало совет қўшинларига, сўнгра америкаликларга қарши жиҳодда бевосита жангари бўлиб иштирок этган Қози Мустасаф "Шайх бин Лодинни" учратганида у унга "ғайри-исломий қувватлар билан жиҳод этгани келган"ини айтганини билдирди.

Қози Мустасафнинг айтишича, у бин Лодиндан нима учун пуштунларга кўп ёрдам этиб, туркистонликларга кам ёрдам берганини сўраган.

Бунга жавобан бин Лодин ўзининг энг биринчи сафдошларидан бири ўзбек бўлганини айтган.

"У менга айтдики, авваламбор Мадинаи Мунавварада жиҳодда иштирок этдик. Уч нафар эдик. Иккимиз араб, учинчимиз ўзбек эди. У собиқан фарғоначи қавмлардан чиқиб Мадинада яшаган. Сўнг учимиз Афғонистонга жиҳодга келдик, деди. Айтдики, Шафиқ Жалолободда Генерал Дўстумнинг қўлида шаҳид бўлди..", - дейди собиқ мужоҳид.

"У кўп бир мулойим одам эди... У ўз араблигига, мужоҳидлигига фахр этарди", - дейди Қози Мустасаф бин Лодинни эслаб.