Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Андижон воқеалари таҳлили кузатувчи ва гувоҳлар нигоҳида

Андижон воқеаларидан 6 йил ўтиб, воқеаларнинг расмий ва норасмий талқини хануз бир-биридан кескин фарқ қилади.

Ҳукумат "Исломий ғалаён", деб тасвирланган 2005 йилнинг 13 май кунида юз берган воқеаларда аксарияти "террорчилар" бўлган 187 кишининг ҳалок бўлганини айтади.

Аммо, халқаро ва маҳаллий инсон ҳақлари ташкилотларига кўра, ҳукумат аскарларининг ҳеч бир огоҳлантиришсиз, пала-партиш ўт очишлари натижасида Андижонда аксарияти тинч намойишчилардан иборат "юзлаб" инсонлар қурбон бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти "Human Rights Watch" Андижондаги 13 май хунрезлигини "қирғин", деб таърифлаганди.

Ўзбекистон ҳукумати мустақил халқаро тергов чақириқларини рад этиб келади.

Би-би-си матбуот хабарлари, шоҳидлар ва расмийларнинг баёнотлари асосида Андижон хунрезлиги силсиласини яратган.

Андижонда юз берган воқеалар ривожи билан танишиш учун бу ерга босинг.

Хўш, Андижонда нима бўлганди?

Би-би-си айни савол билан Андижонда юз берган воқеаларнинг бевосита иштирокчи ва гувоҳлари - Олмониядаги "Андижон-Тараққиёт ва Тикланиш" ташкилотидан Жаҳонгир Усмонов, Андижондан инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов ва Париждан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовни давра суҳбатига тортди.

Суҳбатни Олмониядан Жаҳонгир Усмонов бошлаб беради.