Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гога Ҳидоятов: 'Ҳиндистон Ислом Каримов ташрифини анчадан буён кутаётганди'

Image caption Ўзбекистон Ҳиндистон билан яхши алоқаларга эга

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ҳиндистонга йўл олмоқда.

Сешанба ва чоршанба кунлари амалга оширилидиган ушбу сафар чоғида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон расмийлари билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, икки давлат раҳбарлари, шунингдек, Афғонистон муаммосини ҳам батафсил муҳокама этишади.

Тошкентдан профессор Гога Ҳидоятов Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ривожланиши учун тарихий шарт-шароитлар муҳайё эканини айтади.

Унга кўра, икки мамлакат муносабатлари "мукаммал даражага чиқиши керак".

"Шуни айтиш керакки, биринчи "Ўзбекистон" деган сўз Ҳиндистонда пайдо бўлади 1647 йилда. Бобурийлар у ёғда ҳамиша айтиб юришарди: "Ўзбекистонга борамиз", "Ўзбекистондан карвон келди," деб," дейди таниқли тарихчи.